Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Доллардан воз кечиш пайти келди — депутат

Доллардан воз кечиш пайти келди — депутат

Фото:«Xabar.uz»

«Адолат» социал-демократик партияси фракциясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,  Ёрмамат Холияров ўзаро савдода доллардан воз кечишга чақирди.

«Халқаро пул ўтказмаларида ҳар бир давлат ўз миллий валютаси билан ҳисоб-китоб қилишига ўтиши халқаро иқтисодиётни янада жадал ривожлантиришга туртки бўлади. Шунингдек, бу йирик давлатларнинг нисбатан кичик давлатларга нисбатан эҳтимолий таҳдидни йўқга чиқаради.

Демак, мамлакатимиз банк сиёсати қонунчилигида янги нормалар ва уларнинг амалиётини синаб кўриш устида Марказий банк хозирдан иш бошлаши зарур ва бу ўта долзарб масаладир.

Хориж валютаси ҳукмронлиги даври ўзгариш пайти келмоқда. Тағин яна 30 йил қўл қовуштириб ўтирдик, дея ер чизиб юрманг. Бу инфляцияга қарши курашда самарали услубдир» дейди депутат ўз мурожаатида.

«Ҳозирда жаҳон савдосидаги олди-сотдининг 70 фоизи долларда амалга оширилмоқда, лекин Aмерика валютасининг позицияси кундан-кунга заифлашмоқда. Шу боисдан доллардан бир қатор мамлакатлар воз кечмоқда. Жумладан, Россия, Туркия, Хитой, Эрон ўзаро халқаро ҳисоб-китоблардан Aмерика валютасини сиқиб чиқармоқда ва миллий валютада муомала қилишга келишиб олишган» дея асос келтирилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг