Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2020 йилдан Ўзбекистоннинг Инвестиция дастури 3 йиллик даврга шакллантирилади

2020 йилдан Ўзбекистоннинг Инвестиция дастури 3 йиллик даврга шакллантирилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони (ПФ–5717, 14.05.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фармонга мувофиқ, 2020 йилдан Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури 3 йиллик даврга шакллантирилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Дастурнинг амалга оширилишини умумий мониторинг ва назорат қилиш юзасидан ваколатли орган ҳисобланади.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги бюджетдан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларининг рўйхатини шакллантиради.

Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ойига камида бир маротаба хорижий инвесторлар билан учрашувлар ўтказади.

Ҳукумат томонидан «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилади.

Қарор билан иқтисодиёт ва саноат вазирининг инвестиция дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш масалалари бўйича вазир ўринбосари лавозими жорий этилди.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Инфратузилмавий лойиҳалар таҳлили гуруҳи ташкил этилди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятини янада такомиллаштиришнинг «Йўл харитаси» тасдиқланди.

«Йўл харитаси» доирасида Инвестиция дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда  ишлаб чиқилади.

2019 йил 1 июлдан инвестиция лойиҳаларини сифатли ва ўз вақтида таъминлаганлик учун икки лавозим маошигача рағбатлантириш тизими жорий этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг