Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

1000 сўмлик пул қоғоз шаклида қайта чиқарилмайди — Марказий банк

1000 сўмлик пул қоғоз шаклида қайта чиқарилмайди — Марказий банк

Фото: «Gazeta.uz»

1000 сўмлик банкнота танга шаклига ўтказилса, фойдаланишга қулай бўлади. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов 20 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, ёзмоқда «Daryo.uz».

Келгусида 1000 сўмлик қоғоз шаклида ёки янги банкнота кўринишида муомалага чиқарилмайди, дейилади хабарда.

«1000 сўмликни қайта қоғоз шаклида чиқармоқчи эмасмиз. Биз уни аввал танга пул шаклида чиқарганмиз. Минг афсуски, аҳоли тангадан кам фойдаланяпти. Энг кўп қўлланиладиган пул белгиларидан бири бу — 500 ва 1000 сўмлик тангалар ҳамда 2000 сўмлик пулимиздир. Шунинг учун ҳам 1000 сўмликни тўлалигича танга шаклига ўтказмоқчимиз. Бу бир томондан, муомалани ташкил қилиш билан боғлиқ харажатларини камайтирса, иккинчидан, фойдаланишга жуда қулай бўлади», — деди Мамаризо Нурмуродов.

Марказий банк раисининг таъкидлашича, эски намунадаги пуллар секин-аста, табиий йўл билан янгиларига алмаштириб борилади.

«Эски купюра банкка келганидан кейин қайтиб банкдан чиқмайди. У табиий йўл билан келади ва ўрнига янги купюра муомалага киритилади. Бунда алмашиш жараёни бўлади», — деди ташкилот раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг