Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги ташкил этилган вазирликка раҳбарлар тайинланди

Янги ташкил этилган вазирликка раҳбарлар тайинланди

Фото: Xabar.uz

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги ташкил қилинганди.

Маълум бўлишича, Президент Фармони билан Азиз Абдуҳакимов Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири лавозимига тайинланган.

Бундан ташқари, Улуғбек Азамов туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Абдулазиз Аққулов, Авазжон Каримов ва Зариф Казаковлар эса вазир ўринбосарлари лавозимларига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ депутатлар ушбу лавозимга Азиз Абдуҳакимов номзодини маъқуллашганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг