Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вилоятлар кесимида беморлар рўйхати эълон қилинди (инфографика)

Вилоятлар кесимида беморлар рўйхати эълон қилинди (инфографика)

Фото: «Xabar.uz»

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаев коронавируснинг вилоятлар бўйича статистикасини тақдим этди.

Бугун мамлакатимизда 79 ҳолатда янги касалланиш ҳолати қайд этилди.

Шундан 70 нафари хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар, 9 нафари эса аҳоли орасидан аниқланди. Ўз навбатида бугуннинг ўзида 40 нафар бемор соғайиб, тузалганлар сони 2532 нафарга етди. Эслатиб ўтамиз, ҳозирча Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларидаги беморлар коронавирус инфекциясидан тўлиқ соғайишди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг