Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 10 апрель (инфографика)

Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 10 апрель (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 10 апрель — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 27-куни.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 9 апрель соат 15:30 ҳолатига, мамлакатимизда COVID-19ни юқтирганлар жами сони 582 нафарга етди: 38 нафар бемор соғайиб кетган, уч нафари вафот этган.

Бир суткада 36 нафар янги бемор аниқланди.

«Worldometers» маълумотларига кўра, коронавирус энг кўп тарқаган мамлакатлар — АҚШ (456,7 минг), Испания (152,4 минг), Италия (143,6 минг), Франция (117,7 минг) ва Германия (115,5 минг).

10 апрелнинг айни соатларига келиб, дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 1.584.490 нафарга етди, шундан 94.705 нафари вафот этган, 348.468 нафар бемор соғайиб кетган.

Дунёнинг 184 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.


Эслатма: айрим рақамлар сониясига янгиланиб турган глобал манбалардагидан фарқланиши мумкин — коронавирус жуда тез тарқамоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг