Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 3 апрель (инфографика)

Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 3 апрель (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 3 апрелга келиб (мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 20-куни), Ўзбекистонда COVID-19ни юқтириш бўйича жами 205 та ҳолат қайд этилди: 25 нафар бемор соғайиб кетган, икки нафари вафот этган.

«Worldometers» маълумотларига кўра, дунё миқёсида шу пайтгача коронавирус энг кўп қайд этилган мамлакатлар:

  • АҚШ (237 877) — сўнгги суткада 22874 кишида коронавирус аниқланди, 616 киши вафот этди;
  • Италия (115 242) — сўнгги суткада 4668 кишида коронавирус аниқланди, 760 киши вафот этди;
  • Испания (110 238) — сўнгги суткада 6120 кишида коронавирус аниқланди, 709 киши вафот этди;
  • Германия (84 600) — сўнгги суткада 6619 кишида коронавирус аниқланди, 166 киши вафот этди.
  • Хитой (81 589) — сўнгги суткада 35 кишида коронавирус аниқланди, 6 киши вафот этди;

Катта ўнликка, шунингдек, Франция (59 105), Эрон (50 468), Буюк Британия (33 718), Швейцария (18 827) ва Туркия (18 135) кирган.

Муҳим:

  • Кеча энг кўп ўлим ҳолатлари Италия ва Испанияда қайд этилди;
  • АҚШда коронавирусни юқтирганлар сони иккинчи ўриндаги Италиядагидан икки баравар кўп;
  • Германия ТОП-5 да Хитойни ортда қолдириб, 4-ўринга кўтарилди;
  • Буюк Британия ва Туркияда коронавирус қайд этилишлари сони (кеча 4244 ва 2456 тадан) кескин ошди, коронавирус энг кўп қайд этилган мамлакатлар рўйхатида Туркия бугун 9-ўринга кўтарилишга жуда яқин.
  • Кунига коронавирусни юқтириш бўйича 1000 дан зиёд ҳолат кузатилаётган мамлакатлар қаторига Бразилия ҳам қўшилди: кеча — 1030, жами — 7910.

3 апрелнинг айни соатларига келиб, дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 1 004 533 нафарга етди, шундан 51 563 нафари вафот этган, 210 519 нафар бемор соғайиб кетган.

Коронавирус ҳар дақиқада жаҳондаги 48 кишида аниқланяпти, ҳар дақиқада 3 киши шу касаллик қурбонига айланмоқда.

Дунёнинг 181 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг