Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус: Ўзбекистон ва жаҳондаги вазият, 1 апрель (инфографика)

Коронавирус: Ўзбекистон ва жаҳондаги вазият, 1 апрель (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 1 апрель (мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 18-куни)га келиб, Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар жами сони 172 нафарга етди. Шулардан саккиз нафари соғайиб кетган, икки нафари вафот этган.

Айни пайтда қўшни Қозоғистонда 343, Қирғизистонда 107 нафар кишида коронавирус аниқланди. Коронавирусни юқтириш бўйича Туркияда — 13 531, Жанубий Кореяда — 9 786, Россияда — 2 337, Украинада — 645 ҳолат қайд этилди.

«Worldometers» маълумотларига кўра, дунё миқёсида шу пайтгача коронавирус энг кўп аниқланган мамлакатлар: АҚШ (185 мингдан зиёд) ва Италия (салкам 106 минг нафар). Кейинги ўринларда Испания (95,9 минг), Хитой (81,5 минг, шундан 76 мингдан зиёди тузалиб кетган) ва Германия (71,7 минг). Кеча Италияда — 837 (жами 12 428), Испанияда — 748 ( жами 8 464), АҚШда — 666 киши (жами 3 780) коронавирусдан вафот этди.

1 апрелнинг айни дақиқаларига келиб, дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 854 035 нафарга етди, шундан 42 014 нафари вафот этган, 176 906 нафар бемор соғайиб кетган.

Айни пайтда дунёнинг 180 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг