Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЙПХ ходими нималарни бажариши шарт?

ЙПХ ходими нималарни бажариши шарт?

Фото: «Xabar.uz»

Қонунчиликда, йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришдаги қатор мажбуриятлари белгилаб берилган. Бу ҳақда адлия вазирлиги каналида хабар бериб ўтилди.

Жумладан, ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини бажаришда қуйидагиларга мажбур:

— визуал кузатув ҳамда махсус мосламалардан фойдаланган ҳолда қоидалар бузилганлигини аниқлаш;

— йўл ҳаракати қатнашчисини тўхтатганидан кейин унинг олдига бориш, ўзини таништириш, лавозими, унвони, фамилияси ҳақида маълумот бериш, унинг талабига кўра кўкрак нишон белгисини маълум қилиш ва хизмат гувоҳномасини очиқ ҳолда кўрсатиш;

— ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнашчилари билан вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиш, уларга ҳурмат билан ҳамда “Сиз” деб мурожаат қилиш, йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларда муомала маданияти ва қонунийликка риоя қилиш;

— йўл ҳаракати қатнашчиларига уларни тўхтатиш сабабини, содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан аниқ, лўнда тушунтириш бериш;

— белгиланган тартибда берилган кўрсатмага асосан йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатини чеклаш ёки тақиқлаш;

— қоидаларни бузган йўл ҳаракати қатнашчисига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштириш чоғида унга ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;

— ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида тегишли чораларни кўриш;

— ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўриш;

— ҳуқуқбузарликдан ёки бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга, ҳаёти (соғлиғи) хавф остида қолган шахсларга, тиббий ёрдамга муҳтож бўлган йўл ҳаракати қатнашчиларига ҳамда йўл транспорт ҳодисаси оқибатида шикастланган транспорт воситаларини белгиланган жойга олиб боришда фуқароларга ёрдам кўрсатиш;

— рухсат этилмаган, сертификатга эга бўлмаган, сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки белгиланган тартибда ички ишлар органлари ҳисобида мавжуд бўлмаган махсус мосламалардан фойдаланмаслик;

— белгиланган ҳаракатланиш тезлигини ошириб, қоидаларни бузган ҳайдовчини махсус мосламанинг кўрсаткичлари билан таништириш, унинг талабига кўра мосламанинг қиёслаш сертификатини кўрсатиш;

— йўл ҳаракати қатнашчиларига юқори турувчи орган (мансабдор шахс) ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқини тушунтириш.

Бундан ташқари, 2019 йил 1 июлдан бошлаб ЙПХ ходимлари хизмат вазифаларини мобиль видеокамерадан фойдаланган ҳолда олиб бориши ва бу ҳақда йўл ҳаракати қатнашчиларига маълум қилиши лозим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг