Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЙПХ инспектори ҳайдовчидан 1 миллион сўм олаётганда қўлга тушди

ЙПХ инспектори ҳайдовчидан 1 миллион сўм олаётганда қўлга тушди

Фото: «Xabar.uz»

Воқелик Сурхондарёда юз берди. Бош прокуратура матбуот хизмати мазкур маҳкама ҳузуридаги департемантга таяниб «Xabar.uz»га маълум қилишича, Сурхондарё вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Б.Х. фуқаро П.Ж.дан автомашинасини жарима майдончасига қўймаслик, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ва жарима тайинламаслик эвазига 1 миллион сўм талаб қилади.

Шундан сўнг Департаментнинг вилоят бошқармаси ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказиб, таъмагир инспекторни ашёвий далиллар билан қўлга олган.

Айни пайтда ЙПХ инспектори Б.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг