Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Йўл ҳаракати хавфсизлигида ҳам посбонлар хизмати йўлга қўйилади

Йўл ҳаракати хавфсизлигида ҳам посбонлар хизмати йўлга қўйилади

Энди йўл ҳаракати хавфсизлигида ҳам посбонлар хизмати йўлга қўйилади. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот гуруҳи катта инспектори лейтенант А. Чориев  «Xabar.uz»га маълум қилиб ўтди.

ЙПХ ходимлари ва транспорт воситалари ҳайдовчилари орасида зиддиятли ҳолатлар кўплаб учраб туради. Бундай вазиятларда ЙПХ ходими ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштириш, транспорт воситасини вақтинчалик жарима майдонига олиб бориш учун бир неча соат вақт йўқотишига сабаб бўлади.

Эндиликда зиддиятли ҳолатларнинг олдини олиш учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 май кунидаги № 377-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, 2018 йил 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг буйруғи асосида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига жамоатчилик асосида кўмаклашувчи «Йўл посбони» тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг буйруғига асосан Термиз шаҳри ва Термиз тумани ҳудудларида хизмат олиб борадиган ЙПХ ходимларига 19 нафар «Йўл посбон»лари бириктириб берилди. Ушбу йўл посбонларига махсус гувоҳномалар ҳамда нур қайтарувчи камзуллар ҳам берилди. Эндиликда йўл посбонлари автомобиль йўлларида ЙПХ ходимлари билан ҳамкорликда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайди.

Йўл посбонилари аъзолари қуйидаги ҳуқуқ ва ваколатларга эга:

— Йўлларда, йўл ҳаракати иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини ЙПХ ходимлари билан бирга назорат қилиши;

— Йўл ҳаракати қоидаларини бузган йўл ҳаракати иштирокчилари билан профилактик ишларни олиб бориш;

— «Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни» тадбирларида фаол иштирок этиш;

— Ёшлар, айниқса вояга етмаганлар орасида йўл ҳаракати қоидалари бўйича билим ва кўникмаларни шакллантириш ишларини олиб бориш;

— Сўнги вақтларда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасига оид Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича тарғибот ташвиқот ишларини олиб бориш;

— Йўл транспорт ҳодисалари натижасида жабрланганларга кўмаклашиш;
Йўл посбони аъзолари орасида келгусида ИИОларига хизматга кириш истагида бўлган фуқароларга уларнинг олиб борган хизмат фаолиятидан келиб чиқиб махсус имтиёзлар ва тавсияномалар берилиши мумкин.

Тадбирларда фаол иштирок этиб келадиган йўл посбонлари ИИВнинг низомига асосан рағбатлантирилади. Йўл посбонлари сони чегараланмаган, аъзо бўлиш истагидаги фуқаролар вилоят ИИБ ЙҲХБ кадрлар гуруҳига мурожаат қилишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг