Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Йилнинг «энг яхши адлия бўлими» ва «энг яхши адлия ходими» аниқланди

Йилнинг «энг яхши адлия бўлими» ва «энг яхши  адлия ходими» аниқланди

Фото: Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил якунларига кўра «Йилнинг энг яхши адлия бўлими» ва «Йилнинг энг яхши адлия ходими» номинациялари бўйича танловлар ўтказилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Танлов хизмат вазифалари ва мажбуриятларини намунали бажараётган туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва адлия ходимларининг фаолиятини рағбатлантиришга қаратилган.

Икки босқичда ўтказилган танловнинг биринчи босқичида ҳудудий адлия бўлимлари даражасида энг яхшилар аниқланган бўлса, иккинчи босқич республика миқёсида мутлақ ғолибларни саралаб берди.

Ғолибларни эълон қилиш ва тақдирлаш маросими 2019  йил 17 январь куни Бухоро шаҳрида тантанали тарзда ўтказилди.

Танлов натижаларига кўра:

«Йилнинг энг яхши адлия ходими» номинацияси бўйича қуйидаги учлик ғолиб, дея эътироф этилди.

1-ўрин — Наманган вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Сардорбек Азизов 

2-ўрин — Хоразм вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Раҳмон Сатторов

3-ўрин — Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими етакчи маслаҳатчиси Сайқалбек Аллаёров.

«Йилнинг энг яхши адлия бўлими» деб эса қуйидагилар эътироф этилди:

1-ўрин — Бухоро вилояти Ғиждувон тумани адлия бўлими

2-ўрин — Тошкент шаҳар Яшнобод тумани адлия бўлими

3-ўрин — Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани адлия бўлими.

Ғолиблар адлия вазири томонидан тасдиқланган махсус диплом ва қуйидаги пул мукофотлари билан  рағбатлантирилди:

1-ўрин учун — 15 000 000 сўм;

2-ўрин учун — 10 000 000 сўм;

3-ўрин учун — 7 500 000 сўм.

Эслатиб ўтамиз, ушбу танлов анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг