Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Йил жинояти». На кулишни, на йиғлашни билмайсан – Расул Кушербаев

«Йил жинояти». На кулишни, на йиғлашни билмайсан – Расул Кушербаев

Қонунчилигимизда арзимаган ҳаракатлар учун ҳам шартта жиноий жавобгарликка тортвориш ҳолатлари, афсуски, ҳалиям бор, демоқда Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев.

Тўғриси, Андижон шаҳридаги «Регистон» сайлгоҳида дрондан рухсатномасиз фойдаланиб, клип олмоқчи бўлган операторнинг салкам «йил жиноятчиси»га айланиб қолгани ҳақида ўқиб на кулишни, на йиғлашни билмайсан.

Сабаби ҳар қандай ҳаракатнинг ҳуқуқий оқибатига қараб жавобгарлик белгиланиши керак. Ва мен шу кунга қадар дрондан фойдаланишнинг жамият ва давлат учун қандай оғир оқибат олиб келиши мумкинлигини тушунмаганман. Рухсат олса хавфсиз, рухсат олмаса хавфли. Худдики автомобиллар «тонировка»си каби: пулини тўласанг хавфсиз ҳайдовчисан, тўламасанг хавфли ҳайдовчи.

Бунда тенгсизлик тугаб, тенглик бўлишининг моҳияти шундаки, янги йил кечасида Тошкентда одамлар устида учган «дронлар шоуси» давлат ва жамият учун ҳеч қандай хавф туғдирмади, деб қаралгани каби, клип олиш учун дрондан фойдаланишнинг оқибати ҳам ўша «дронлар шоуси»дек баҳоланиши керак. Чунки моҳиятан битта ҳолатга иккита кўз билан қўшстандарт услубида қараш адолатсизлик, деб тушунилади.

Оддий айтганда, ҳатто жарима солишга ҳам тормайдиган бу каби жазоларни жиноят қонунчилигидан бутунлай чиқариш ва нари борса маъмурий тартибдаги жавобгарликка ўтказиш вақти аллақачон етиб келган. Бу гапим мантиқсиз «тонировка» чекловига тегишлимас, уни бутунлай бекор қилиш керак.

Тан оламан: дрон масаласида жавобгарликни жиноят даражасида белгилашда биз депутатларнинг ҳиссаси катта, чунки истаб-истамай бунга қачонлардир ўзимиз овоз берганмиз. Бироқ ўша вақтнинг талаби ва зарурати нима билан боғлиқ бўлганини ҳозир билмайман. Бугун эса бу – бугун. 

P/S: Айбимни топишни пойлаб юрганларга эслатиб ўтмоқчи эдимки, бу билан ислоҳотларга, давлат сиёсатига қаршиман, деганим йўқ. Бу Конституцияда кафолатлаб қўйилган фикр билдириш ҳуқуқим, хўпми?! – ёзади депутат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг