Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна Қашқадарё. Хотинини олов ичида қолдирган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Яна Қашқадарё. Хотинини олов ичида қолдирган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Иллюстратив сурат

Бош прокуратура матбуот хизмати бизга хабар беришича, Қашқадарёнинг Миришкор тумани «Қумбанги» маҳалласида яшовчи С.Баҳромовнинг (1991 й.т.) яшаш уйида ёнғин содир бўлган. Буни ўз вақтида илғаган хонадон соҳиби турмуш ўртоғи Д.Н.ни (1998 й.т.) уйғотиб, хавфдан хабардор қилиш баробарида хонадан олиб чиқиш чораларини кўрмай, ўз жонини асраш билан чекланади, холос. Натижада олов ичида қолиб кетган аёл воқеа жойида вафот этган.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, ҳолат юзасидан ўшандаёқ (14.11.2019 й.) С.Баҳромовга нисбатан ЖКнинг 117-моддаси 2-қисми («Ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўлган шахсга ёрдам кўрсатмаслик») бўйича жиноят иши қўзғатилганди.

Бироқ тергов жараёнида янги ҳолатлар очилиши натижасида куни кеча (26.01. 2020 й.) эълон қилинган айблов Жиноят кодексининг 117-модда 2-қисмидан 97-модданинг 2-қисмига («Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатда қасддан одам ўлдириш») қайта малакаланди.

Демак, ҳолат ўта жиддий. Шу боис С.Баҳромовга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг