Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразмда сохта ДХХ ходими ушланди

Хоразмда сохта ДХХ ходими ушланди

Урганч шаҳридаги умумтаълим мактабларининг бирида психолог вазифасида ишлаб келган, олий маълумотли, 1984 йилда туғилган А.Мадримов фуқаро «Қ.О.»га ўзини гўёки ҳозирда Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бошқармасида ишлаётганлигини айтиб, 600 АҚШ доллари эвазига уни Чегара қўшинларига ишга киритиб қўйиши мумкинлигини билдиради.

ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида А.Мадримов жабрланувчи «Қ.О.»дан 600 АҚШ доллари олаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддасига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: uza.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг