Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хўжайлидаги мудҳиш қотиллик юзасидан расмий маълумот берилди

Хўжайлидаги мудҳиш қотиллик юзасидан расмий маълумот берилди

Фото: Kruz.uz

Хўжайли туманидаги мудҳиш қотиллик ҳақида хабар бериб ўтилган эди. Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳолат юзасидан «KRuz.uz» сайтига расмий маълумот тақдим этди.

2019 йил 11 августдан 12 августга ўтар кечаси соат 00-20 ларда Хўжайли тумани, Мустақиллик ОФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро А.Қ., турмуш ўртоғи М.Қ. билан уйида ўзаро оилавий жанжаллашиб қолиб, қасддан ўлдириш мақсадида турмуш ўртоғи М.Қ. ухлаш учун ётоқхонасига кириб, уйқуга кетган вақтда, ётоқхонага кириб, ошхона пичоғи билан унинг кўкрак қафасига ва танасининг бошқа жойларига бир неча марта қасддан урган.

Олган тан жароҳатлари натижасида фуқаро М.Қ. Хўжайли туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган. Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида ошхона пичоғи ашёвий далил тариқасида олиниб, марҳума М.Қ.нинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Мазкур ҳолат юзасидан шу йилнинг 12 август куни Хўжайли тумани прокуратураси томонидан фуқаро А.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида ушланди.

Жиноят ишининг тергови Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган, дейилади расмий ахборотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг