Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вилоятда яшовчи фуқаро Тошкентдаги ДХМ хизматларидан фойдалана оладими?

Вилоятда яшовчи фуқаро Тошкентдаги ДХМ хизматларидан фойдалана оладими?

Савол: Экстерриториал хизмат нима? Тошкентга кўчиб кетганим учун якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятимни вақтинча тўхтатдим. Аммо, уни тугатишга тўғри келди. Бироқ, Тошкентдан туриб, Миробод тумани давлат хизматлари марказидан фойдалана олмадим. Айрим сабабларга кўра, Навоийга келишга мажбур бўлдим. Экстерриториал хизмат фақат айрим хизмат турлари учун ташкил этилганми?

Зариф Махмудов,
Навоий шаҳри

Кармана тумани ДХМ бўлим бошлиғи Муроджон Нуров жавоб беради:

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида»ги қарорининг 1-бандида 2019 йил 1 июндан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар давлат хизматларини экстерриториал тамойил бўйича олишга ҳақли эканлиги белгиланган. Давлат хизматларини олишнинг экстерриториал тамойили – бу фуқаролар доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан ва юридик шахслар почта манзилидан (жойлашган еридан) қатъий назар, исталган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш имконияти хисобланади. Бу хизмат барча хизмат турлари учун ташкил этилган.

Сизнинг мурожаатингиз мисолида нега экстерреториал хизмат оломаганингиз сабабини аниқладик. Боиси якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятингизни тугатиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 630-сон қарорига мувофиқ ҳудудий солиқ идорасининг солиқ ва бошқа тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида хулосаси ҳамда хизмат кўрсатувчи банкнинг барча ҳисоб рақамлар ёпилганлиги тўғрисида маълумотномаси мавжуд бўлмаган. Шу боисдан сизга Миробод тумани ДХМидан экстерриториал хизмат кўрсатишнинг имкони бўлмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг