Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Видеоёзув билан шантаж қилиб, тадбиркордан 60 000 доллар талаб қилган аёл ушланди

Видеоёзув билан шантаж қилиб, тадбиркордан 60 000 доллар талаб қилган аёл ушланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш юзасидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, М.Ю. исмли аёл, тадбиркор Д. билан боғлиқ видеоёзувларни тарқатиб рақобатчи тадбиркорлар ўртасида обрўсизлантириш билан қўрқитиб, ундан товламачилик йўли билан 60 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ю.га нисбатан нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг