Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Уйида кучли портловчи пиротехника ясаётган шахс ушланди

Уйида кучли портловчи пиротехника ясаётган шахс ушланди

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Шу кеча кундузда ИИББ ходимлари Тошкент вилояти ҳудудида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши шаҳар-туманлар кесимида назорат-рейд тадбирлари ўтказишмоқда.

Вилоят ИИББ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан Янгийўл туманида ўтказилган ана шундай тадбир давомида Маданият МФЙда яшовчи 25 ёшли М.Б. ўзининг уйида, кучли портловчи пиротехника воситаларини қўл бола усулда тайёрлаётгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда унинг хонадонидан 100 дан ортиқ елим (сантехника) қувур бўлаклари ва бир нечта идишда ушбу воситани ясаш учун ишлатиладиган кимёвий моддалар, дазмол ва бошқа буюмлар далилий ашё сифатида олинган.

Суриштирув давомида фуқаро М.Б. ушбу пиротехника воситаларни тайёрлашда фойдаланган моддасини Бектемир тумани Янгиобод бозоридан, ўзига нотаниш бўлган шахсдан 130 минг сўм эвазига сотиб олганлиги, сўнг унга ўзининг томорқасида фойдаланиш учун сақлаётган амияк слитраси ва бир неча бошқа моддаларни қўшиб тайёрлаганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қўшимча суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг