Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркияда фоҳишабозлик қилишга аёлларни ёллаган шахс ушланди

Туркияда фоҳишабозлик қилишга аёлларни ёллаган шахс ушланди

Фото: BBC

Асли хоразмлик, Жиззах шаҳрида вақтинча истиқомат қилаётган, муқаддам судланган Белова Екатирина (исми шарифи ўзгартирилган) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сергели тумани судининг  2019 йил 31 январдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 223-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, жазога тортилган. Бироқ у ўзига тўғри хулоса чиқармасдан такроран жиноятга қўл урди.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси Э.Қаршиевнинг «Xabar.uz»га хабар беришича, Е.Белова шаҳвоний ва бошқа ғараз мақсадларда С.Норовани (исми шарифи ўзгартирилган) ёллаб, унга Туркиянинг Истамбул шаҳрида ҳар ойда 3.000 АҚШ долларидан пул ишлаб топишини, ҳар бир мижоз билан жинсий алоқада бўлганлиги учун 100-150 турк лираси миқдорида пул ишлаб олишини айтиб, уни фоҳишалик қилиш билан шуғулланишга даъват қилади. Унинг йўл ҳаражатларини ўз ҳисобидан тўлаб, С.Норовани И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти Истамбул шаҳрига кузатиш мақсадида 2019 йил 30 май куни соат 14.00 да йўловчи автомашинада олиб кетаётган вақтида Жиззах вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ушланади.

Дастлабки терговда аниқланишича, Е.Белова бундан ташқари Л.Солова ва Ж.Петроваларни (исми шарифлари ўзгартирилган) ҳам ёллаб, фоҳишалик билан шуғулланиши учун Истамбул шаҳрига олиб кетмоқчи бўлган.

Судланувчи Е.Беловага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 135-моддаси 2-қисмининг «б,г,д,з» бандларида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбланиб, жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2019 йил 9 сентябридаги ҳукмига кўра Е.Белова Ўзбекистон Республикаси ЖК 135-моддаси 2-қисмининг «б,д» бандларида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 60, 61- моддаларига асосан узил-кесил 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг