Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг учта туманига суд раислари тайинланди

Тошкентнинг учта туманига суд раислари тайинланди

Суд тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди. 

Судьялар олий кенгаши матбуот  хизмати тарқатган хабардан тайинловларнинг асосий қисми пойтахт судларига тааллуқли экани кўринади. Хусусан, Тошкентнинг учта тумани судларига янги раис тайинланган. Яъниким, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаб келган Содиков Сардорбек Улугбекович  ваколат муддати даврининг беш йил муддатига  пойтахтнинг жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг раиси лавозимига тайинланди.

Шунингдек жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг раиси Обидов Толибжон Авазхонович  (ваколат муддати даврининг беш йил муддатига) жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг раиси лавозимига ўтказилган.  Бўшаб қолган жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг раиси лавозимига эса Тошкент шаҳар судининг яна бир судьяси Жалилов Алишер Холмурот ўғли муносиб кўрилган.

Бундан ташқари, Кенгаш қарори билан:

Холиқов Худоберди Комилович - ваколат муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Қаҳоров Фаррух Фармонович - ваколат муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг раиси лавозимидан озод этилди.

Райимов Мақсуд Журақулович - ваколат муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг раиси лавозимидан озод этилди.

Авезов Адиз Муродбекович - ваколат муддати даврига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Мирзажонов Муроджон Кодирович - ваколат муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод этилди.

Мирзаханов Акмал Хабибуллаевич - ваколат муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

 Мирсафаев Кахрамон Сирожиддинович - ваколат муддати даврига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Махаметов Санжар Ташматович - ваколат муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг