Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги «Автомойка»дан олиб қочилган «Nexia-3» Андижонда топилди, лекин...

Тошкентдаги «Автомойка»дан олиб қочилган «Nexia-3» Андижонда топилди, лекин...

Фото: «Tergov.uz»

2021 йил 22 февраль куни соат 17:30 ларда Тошкент шаҳри Сергели тумани Қўйлиқ даҳасида жойлашган автомашина ювиш шаҳобчасида 29 ёшли Зиёда Р. ўзига тегишли бўлган «Nexia-3» русумли автомашинасини ювдириш мақсадида қолдирган. Ёлланма ишчи 37 ёшли Қаҳрамонжон Э. калити билан қолдириб кетганлигидан фойдаланиб, ушбу автомашинани номаълум томонга олиб қочган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу автомашина Андижон вилояти ЙҲХБ ходимлари томонидан вилоят ҳудудида шикастланган ҳолатда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Қаҳрамонжон Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Қаҳрамонжон Э.ни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти фуқароларни моддий бойликларига бефарқ бўлмасликка, ўзи танимаган шахсларга  автомашинани ишониб топширмамасликка чақиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг