Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги 7-ШКШ шифокорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкентдаги 7-ШКШ шифокорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото: «uznews.uz»

Пойтахтдаги 7-сонли шаҳар клиник шифохонаси (7-ШКШ) ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши катта эҳтимол билан шифохонанинг жарроҳлик бўлимидаги аҳволдан келиб чиқиб кўзғатилгани айтилмоқда. «Иш» Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан очилгани инобатга олинса, вазият жиддийлигидан бироз тасаввур ҳосил қилиш мумкин. Зеро, айни моддада «Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик одам ўлимига» сабаб бўлганлик мазмунида бўлиб, бу эса 7-ШКШга ўз оёғи билан келган қайсидир бемор тобутда чиқиб кетганини англатади.

Эслатиб ўтамиз, роппа-роcа ўн ой бурун сайтимизда мазкур шифохонанинг жарроҳлик бўлимидаги аҳвол ҳақида «Беморнинг ҳаёти муҳимми ёки «кимнингдир» ҳурмати?» сарлавҳали танқидий мақола чоп этилган эди. Шунга қарамай, ҳеч қайси идора, хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам унга муносабат билдиришни лозим топмаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг