Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда куппа кундузи босқинчилик содир этилди. Гумондорлар Косондан ушланди

Тошкентда куппа кундузи босқинчилик содир этилди. Гумондорлар Косондан ушланди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Шу йилнинг 14 январь куни тахминан соат 12.30 да Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида икки нафар эркак тиббий ниқоб тақиб олиб 35 ёшли Ю.Х. ва унинг 27 ёшли синглиси М.М. яшайдиган хонадонга киришган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Ҳужум вақтида уйда фақатгина М.М. бўлган. Ғаразгўйлар уни қўрқитиб, бор пуллар ва қимматбаҳо буюмларни беришини талаб қилганлар. Натижада улар жами Ю.Х.га тегишли бўлган 6.700 АҚШ доллари, нархи 200 АҚШ доллари бўлган телефон ва 800 АҚШ долларилик тилла тақинчоқларни олиб, воқеа жойидан яширинганлар. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси («Босқинчилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида гумонланувчиларнинг шахслари аниқланиб, улар Қашқадарё вилояти Косон туманида қўлга олиндилар.

Улардан бири – жабрланувчининг опасини дўсти 32 ёшли Рамиш Э. ва иккинчиси – муқаддам судланган 40 ёшли Санжар И. бўлган. Улар Қашқадарё вилояти Косон туманида истиқомат қилишган, жиноят содир этгандан сўнг ўша ерда яширинмоқчи бўлганлар. Тинтув давомида улар босқинчилик билан олиб қўйган буюмлар ашёвий далил сифатида олинди. Мирзо Улуғбек тумани жиноий ишлар бўйича суди қўлга олинганларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг