Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда Корея фуқаросига нисбатан талончилик содир этилди

Тошкентда Корея фуқаросига нисбатан талончилик содир этилди

Иллюстратив фото

Шу йилнинг 28 октябрь куни кеч соат 23.30ларда Юнусобод тумани 9-мавзесида Жанубий Корея фуқароси Чон Б.И.га нисбатан талончилик ҳаракати содир этилганди.

Номаълум кимса унинг бўйнидаги баҳоси 1900 АҚШ доллари бўлган тилла занжирини юлқиб олиб, воқеа жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида уч кун ичида мазкур жиноят фош этилди. ИИБдаги манбамизга кўра, 1990 йилда туғилган Алишер А. қўлга олинган. Айни пайтда унга нисбатан ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг