Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда икки нафар аёлни кишанлаб олиб кетган ИИО ходимлари қамоққа олинди

Тошкентда икки нафар аёлни кишанлаб олиб кетган ИИО ходимлари қамоққа олинди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда аёлларни фоҳишалик билан шуғулланаётган пайти қўлга олган маҳалла инспекторлари қамоқда ушланаётгани ҳақида видеомурожаат чиқарилган.

9 август куни Чилонзор туман ИИО ФМБ ходимлари мансаб ваколатлари доирасидан четга чиққан ҳолда яшаш хонаданига кириб келаётган икки нафар аёлни асоссиз фоҳишаликда айблаб, ИИБ таянч пунктига олиб боришган ва у ерда уларнинг ҳуқуқларини бузишга қаратилган ҳаракатлар содир этишганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 206 ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида икки нафар шахсга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг