Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда гиёҳванд моддаларни реклама қилувчи баннер олиб ташланди

Тошкентда гиёҳванд моддаларни реклама қилувчи баннер олиб ташланди

Фото: Муҳаммадшариф Маматқулов

Тошкент шаҳридаги қатор кўчаларда ўрнатилган реклама баннерларида гиёҳванд моддалар сотиладиган сайтга олиб кирувчи QR-кодлар тасвирлангани аниқланганди. Журналистларнинг мурожаатидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ушбу ҳолат назоратга олинди.

«Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматига кўплаб нашрларнинг журналистларидан пойтахт кўчаларидаги баннерларда гиёҳванд моддалар ва психотроп воситаларнинг яширин рекламаси кетаётгани тўғрисида мурожаатлар келиб тушмоқда.

Сизга шуни маълум қиламизки, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати Жиноят қидирув бўлимининг гиёҳванд моддаларга қарши курашиш бўлимига журналистларнинг мурожаатлари бўйича маълумотларни тақдим этди. Яшнобод туманига ўрнатилган баннер олиб ташланган. Айни вақтда бу турдаги баннерларни ўрнатишга буюртма берган шахслар ва баннерлар реклама берувчи томонидан хатолик туфайли ёки атайлаб ўрнатилгани аниқланмоқда», — дейилади ИИББ хабарда.

ИИББ матбуот хизмати қўшимча маълумотлар ҳақида батафсил хабар берилишини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг