Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тақиқланган ташкилотларга адашиб кириб қолган 11 нафар фуқаро жавобгарликдан озод этилди

Тақиқланган ташкилотларга адашиб кириб қолган 11 нафар фуқаро жавобгарликдан озод этилди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

2020 йилнинг 15 январь куни Бош прокурор раислигида Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Йиғилишда «Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент фармони (ПФ-5542-сонли) ижроси доирасида 12 нафар фуқаронинг жиноий жавобгарликдан озод этиш ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилди.

Идоралараро комиссия аъзолари 11 нафар фуқарони жиноий жавобгарликдан озод этиш, 1 нафар фуқаронинг мурожаатини қўшимча ўрганиш учун ишчи органга қайтариш ҳақида овоз беришди.

Маълумот учун: Комиссияга жорий йилнинг 1 январь кунига қадар жами 70 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 18 таси Фармон талабларига мос келмаган, 20 таси комиссияда муҳокама қилинган (10 таси жавобгарликдан озод этиш ва 4 тасини рад этиш ҳақида хулоса қилинган, 6 таси қўшимча ўрганишга қайтарилган), 32 таси қолдиқда қолган.

Йиғилишда жиноий жавобгарликдан озод қилинган 11 нафар фуқарони Ўзбекистонга қайтариш, ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашишга қаратилган ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш ҳақида топшириқлар берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг