Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таниқли ва тажрибали ҳуқуқшунос раисликка сайланди

Таниқли ва тажрибали ҳуқуқшунос раисликка сайланди

Таниқли ва тажрибали ҳуқуқшунос Парахат Айтниязов Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитасининг раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати маълум қилмоқда.

1950 йилда Нукус шаҳрида туғилган П. Айтниязов меҳнат фаолиятини Амударё тумани «Бердақ» хўжалигида оддий ишчиликдан бошлаган. Олий таълимдан сўнг Нукус шаҳар судида стажёр, судья, Қўнғирот туман суди раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари, собиқ Иттифоқ Адлия вазирлигида катта маслаҳатчи вазифаларида фаолият юритган.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида қўмита раиси, Қорақалпоғистон Олий суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди катта консультанти вазифаларида ҳам самарали меҳнат қилган.

У Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист, «Дўстлик» ордени соҳибидир.

Тайинловга қадар Парахат Айтниязов Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раисининг ўринбосари — Судьялар олий кенгаши аъзоси (жамоатчилик асосида) сифатида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг