Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таъминотчи корхона ходими жиноят устида ушланди

Таъминотчи корхона ходими жиноят устида ушланди

Фото: «1reg.by»

Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда таъминотчи корхона ходими жиноят устида қўлга олинди.

Яъники, Навоий шаҳар электр таъминоти участкаси электромонтёри Ғ.Ж. «Бобур Азизон» МЧЖга қарашли «Light» кафесига ўрнатилган эски электр ҳисоблагични янгисига алмаштирар экан, уни «кам ҳисоблайдиган» қилиб берадиган бўлди. Бироқ текинга эмас, монтёр «хизмати»ни 1,5 миллион сўмга баҳолади. Ва... келишилган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Қандай қилиб электр ҳисоблагични «кам ҳисоблайдиган» қилиб қўйиш мумкин? Устаси — устада, ускунанинг «тилини» билади, десангиз адашасиз. Қаҳрамонимиз ўрнатган ускуна, «ASIA ENERGOMERA» МЧЖнинг 15.08.2019 йилги эксперт текшируви далолатномасига кўра, давлат стандарти талабларига жавоб бермаслигини кўрсатди.

Демак, бунақа «ихтиро»ни фош этиш қийинмас.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 214-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг