Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда ёш қизни куч ишлатиб такроран зўрлаган шахс ишининг «бости-бости» қилиб юборилишига ИИВ муносабат билдирди

Сурхондарёда ёш қизни куч ишлатиб такроран зўрлаган шахс ишининг «бости-бости» қилиб юборилишига ИИВ муносабат билдирди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида Б.Э. исмли шахс 2020 йилнинг январь ойида 16 ёшли вояга етмаган (мактаб ўқувчиси) қизнинг ожизлигидан фойдаланиб, уни қўрқитиб такроран куч ишлатиб номусига теккани бўйича Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Фарход Боқиевнинг ахборотида маълум қилинганди.

Ушбу жиноятни содир этган шахсга нисбатан қарийб 14 ойдан бери Термиз шаҳар ИИО ФМБ томонидан қонуний чоралар кўрилмай келинаётгани, сабаби жиноятни амалга оширган шахснинг дўстлари Термиз шаҳар ИИО ФМБда фаолият юритиши, шу сабабли иш бости-бости қилиб келинаётгани қайд этилганди.

ИИВ матбуот хизмати мазкур ҳолат бўйича хизмат текшируви олиб борилаётганини билдирди.

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ф.Боқиев томонидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри ички ишлар бўлими фаолияти ва ходимларнинг хизмат мавқеини суиистеъмол қилаётганликлари тўғрисида билдирган салбий баёнотидаги фактларни ўрганиш бўйича Ички ишлар вазирлигининг ишчи гуруҳи томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Ўрганиш натижалари юзасидан жамоатчиликка тўлиқ ахборот берилади», дейилади ИИВ матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг