Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёда укаларининг ҳимоясини баҳона қилган ака рақибини пичоқлади

Сурхондарёда укаларининг ҳимоясини баҳона қилган ака рақибини пичоқлади

2020 йил 2 июн куни соат 12:30да 23 ёшли А.Х. Термиз туманнинг «Халқобод» маҳалласида жойлашган боғ ҳудудида, шу боғда ишловчи 20 ёшли С.Х. билан зиддиятга бориб қолади. Бундан аввал А.Х.нинг укалари 21 ёшли З.А. ва 18 ёшли З.А. билан С.Х. ўртасида жанжал бўлган эди. А.Х. укаларини ҳимоя қилиш баҳонасида С.Х. билан ўзаро жанжаллашиб уришиб, ёнида бўлган ошхона пичоғи билан С.Х.нинг чап биқин соҳасига бир марта санчиб, унга тан жароҳати етказган.

Оқибатда С.Х. Термиз шаҳридаги РШТЁИМ СФнинг 1-жарроҳлик бўлимига ётқизилган. Судга оид тиббий экспертиза хулоласига кўра, С.Х.га ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Х.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг