Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёда трактор ариққа ағдарилди. Тракторчи вафот этган

Сурхондарёда трактор ариққа ағдарилди. Тракторчи вафот этган

2020 йилнинг 22 май куни соат 17:50 да 49 ёшли Э.Х. ўз бошқарувида бўлган «ТТЗ» русумли тиркамали тракторда Узун тумани «Чинор» маҳалласи ҳудудидаги адирликдан автомашиналар ҳаракатланиши учун мўлжалланмаган йўлдан пастга йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтда, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўналиши бўйича йўлнинг чап томон қисмида мавжуд бўлган қуриган ариққа ағдарилиб кетиб, йўл транспорт ҳодисасига учраган. Оқибатда фуқаро Э.Х., ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Узун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг