Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда ифторлик маросимини ўтказган шахсларга жиноят иши очилди

Сурхондарёда ифторлик маросимини ўтказган шахсларга жиноят иши очилди

Жорий йилнинг 14 май санасида Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида яшовчи фуқаро Б.Д. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги Қарори ҳамда карантин қоидаларига зид равишда яшаш уйига қариндош-уруғлари ва қўни–қўшниларини йиғиб Таровех намози ҳамда оммавий ифторлик маросимини ўтказган. Бу ҳақда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар берди.

Воқеа жойига етиб борган туман ИИБ ва маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари карантин қоидаларини қўпол равишда бузгани сабабли Б.Д.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирмоқчи бўлган вақтда жами 4 нафар фарзанд ва набиралари ИИБ ходимларига фаол қаршилик кўрсатган.

Жумладан, улар туман ИИБ ХПБ профилактика инспектори ва маҳалла фуқаролар йиғини раисига тан жароҳати етказиб, қўлларида бўлган темир жисмлар билан Ички ишлар ходимига тегишли автомашина олд ойналарини уриб синдириб, шикаст етказишган.

Ушбу ҳолат бўйича воқеа жойига етиб келган туман ИИБ тезкор тергов гуруҳи ходимларига ҳам фаол қаршилик кўрсатишиб, қўлларидаги таёқ ва темир жисмлар билан ИИБ ходимларига тан жароҳати, навбатчилик қисмининг автомашинасининг ойналарини уриб синдириб, шикаст етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан 15.05.2020 йилда Шеробод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг