Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Судланувчилар паспортларининг амал қилиш муддати тўхтатиб қўйилади

Судланувчилар паспортларининг амал қилиш муддати тўхтатиб қўйилади

Xabar.uz

Эндиликда судланувчиларнинг паспортлари амал қилиш муддати тўхтатиб қўйилади. Бу ҳақдаги қонун лойиҳасини сенаторлар маъқуллашган.

Паспортнинг амал қилишини тўхтатиб туриш фақат давлатлараро ёки халқаро қидирув эълон қилинган айбланувчига ёки судланувчи шахсга нисбатан қўлланилади.

Бундан мақсад — айбланувчи, судланувчи суриштирувдан, дастлабки терговдан ва суддан бўйин товлашининг олдини олиш, уни бундан кейинги жиноий фаолиятининг олдини олиш, ҳукмнинг ижро этилишини таъминлашдир.

Шу сабабли Жиноят-процессуал кодексига «Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш» деб номланган янги боб киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг