Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги номидан қўнғироқ қилувчи «сохта ходимлар» пайдо бўлди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги номидан қўнғироқ қилувчи «сохта ходимлар» пайдо бўлди

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 21 январь куни Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро М.С. ушбу ҳудуддаги олий таълим муассасаси раҳбариятига қўнғироқ қилади.

Ўзини Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходими сифатида таништириб, мазкур университет талабаси — таниши Д.Ю. ҳамда гуруҳнинг бошқа 17 нафар талабасига чет тили фани бўйича ўтказилаётган давлат имтиҳонидан қониқарли баҳо қўйишни талаб қилади.

Фуқаронинг ушбу ноқонуний талаби олий таълим муассасаси томонидан қондирилмагач, фуқаро М.С. такроран қўнғироқ қилади ва  таҳдид қилади.

Жорий йилнинг 29 январь куни мазкур ҳолат юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига мурожаат келиб тушди.

Шу муносабат билан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда тегишли идоралар томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида фуқаро М.С.нинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тўғрисида олинган дастлабки маълумотлар ўз тасдиғини топди.

Ҳолат юзасидан жорий йилнинг 3 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида мазкур иш кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг қарори билан фуқаролар М.С. ва Д.Ю. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-5-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, тегишли жазо тайинланди.

«Коррупцияга қарши курашиш агентлиги барча юртдошларимиздан ўзини Агентлик ходими сифатида таништириб, бирор нарса таъма қилувчи, хизмат буюрувчи ёки бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларни амалга оширувчи фуқароларга дуч келганда Агентликнинг 71 202 04 00 (715) телефон рақами орқали ҳолат ҳақида зудлик билан хабар беришларини сўрайди», дейилади агентлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг