Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сиёсий партиянинг ваколатли вакили қандай ҳуқуқларга эга?

Сиёсий партиянинг ваколатли вакили қандай ҳуқуқларга эга?

Амалдаги қонунчиликка биноан ҳар бир сиёсий партия ўзининг манфаатларини таъминлаш мақсадида ваколатли вакил тайинлаш ҳуқуқига эга. Айтиш керакки, сиёсий партиянинг ваколатли вакили фаолияти сайлов жараёнида ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Сиёсий партия аъзоси ёки тарафдори ёхуд унга хайрихоҳ бўлган Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқароси сиёсий партиянинг ваколатли вакили бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан Сайлов кодексининг34-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган Низомга мувофиқ, Сиёсий партиянинг ваколатли вакили қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- сайлов комиссиясининг мажлисларида, сайлов комиссияларига ҳужжатларни, шу жумладан тўпланган имзо варақларини топширишда, имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширишда, сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда иштирок этишга;

- участка сайлов комиссиясининг баённомаси билан танишиш, шу жумладан участка сайлов комиссияси баённомасининг тасдиқланган кўчирма нусхасини олишга ҳақли.

Сиёсий партиянинг ваколатли вакили такрорий овоз бериш пайтида ҳам сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда ҳозир бўлиши мумкин.

Худоёр Маматов, 
Марказий сайлов комиссияси аъзоси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг