Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарёда қалбаки доллар сотувчиси ушланди

Сирдарёда қалбаки доллар сотувчиси ушланди

Фото: Xabar.uz

Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 2020 йил 7 июлда ўтказган тезкор тадбирда фуқаро Д.Х. (1979 й.т., судланган) «махсус харидор»га жами 3200 АҚШ долларини 27,2 млн. сўмга сотган вақтида ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Сирдарё вилояти ИИБ эксперт криминалистика бўлимининг экспертиза хулосасида, тадбирда олинган 32 дона 100 АҚШ долларли купюралар рангли лазер принтерда тайёрланганлиги ва қалбаки эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 15.07.2020 йилда Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими томонидан ЖКнинг 176-моддаси (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг