Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарёда ниқобли босқинчилар қўлга олинди

Сирдарёда ниқобли босқинчилар қўлга олинди

Фото: «oblvesti.ru»

Шу йил 7 ноябрь куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида яшовчи И.Ю.нинг уйига шу шаҳарда яшовчи Ж.Б., коллежнинг 3-босқич ўқувчиси Б.А., муқаддам судланган У.М. ва И.М. юзларига ниқоб кийган ҳолда бостириб кириб, уни бошига ёғоч билан уриб, пул талаб қилган вақтларида И.Ю.нинг турмуш ўртоғи шовқин кўтарган.

Натижада шу ҳудудда хизмат олиб бораётган вилоят ички ишлар органлари ходимлари воқеа жойига етиб келиб, 3 нафар босқинчини қўлга олганлар. Яна бир нафари — Ж.Б. воқеа жойидан қочиб кетган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган тезкор қидирув натижалари туфайли у ҳам 8 ноябрь куни қўлга олинган. И.Ю. тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан  жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг