Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шўрчилик Шерали Жўраевнинг хорижга чиқиши 105 миллион сўмга тушди

Шўрчилик Шерали Жўраевнинг хорижга чиқиши 105 миллион сўмга тушди

Бугун хорижга чиқишда кўпам муаммо йўқ. Бироқ кичкина сабаб оёққа тушов бўлиши мумкин. Масалан, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун тўланмаган арзимас жарима, коммунал тўловларда ҳосил бўлган бир сиқим қарздорлик... Яна бир сабаб борки, буни кичкина муаммо деб бўлмайди: алимент! То ушбу мажбурият охиригача адо этилмагунча қарздор мамлакат ташқарисига қадам қўя олмайди.

Тақдир экан: шўрчилик Шерали Жўраев ва турмуш ўртоғининг умр йўллари айро тушди. Бунинг натижаси ўлароқ, фуқаролик суди унинг ҳисобидан собиқ турмуш ўртоғи фойдасига вояга етмаган фарзанди учун маълум миқдорда алимент тўлаш мажбуриятини юклади. Алиментни вақтида тўлаш масаласида жиддий муаммо йўқку-я, бироқ хорижга чиқиш учун мажбурият тўла адо этилиши талаб қилинади-да.

Мажбурий ижро бюросининг Шўрчи туман бўлими ходимлари бу ҳақда машҳур ҳофиз адашига тўла тушунтириш бергач, масала ечилди. Шерали Жўраев собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишиб, фарзандининг 18 ёшгача бўлган алимент пулларини  (105 миллион сўм) «бир зарбда» тўлаб қўйди.

Энди чеклов бекор қилинадими?

Бўлмаса-чи? Оқ йўл! — дейишди МИБ ходимлари хурсанд бўлиб. Нега хурсанд бўлмасин?! Битта ижро иши ёпиляпти, қолаверса, МИБчилар учун алимент ундирувига оид ишдан ғурбатли юмуш йўқ. Алиментни вақтида тўламай юрганлар кам эмас-да. Уларнинг орқасидан чопиб юриш осонми?!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг