Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шофирконда бир кечада икки марта ўғрилик қилишда гумонланувчи ушланди

Шофирконда бир кечада икки марта ўғрилик қилишда гумонланувчи ушланди

Фото: «Google.com»

Бухоро вилоят ИИБ матбуот хизмати томонидан Xabar.uz'га маълум қилинишича, Шофиркон туманида бир кечада икки маротаба ўғрилик қилишда гумонланувчи шахс ушланди.

Жорий йилнинг 26 июнида Шофирконнинг «Тинчлик» маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Ф. туман ИИБга мурожаат қилиб, 25 июн тунида уйининг орқа томонидан жойлашган молхонасидан баҳоси 5 миллион сўмлик бир бош сигири ўғирлаб кетилгани ҳақида маълум қилган.

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ўғирлик «Саврак» маҳалласида истиқомат қиладиган Ш.Н. томонидан содир этилгани аниқланган. Энг қизиғи, Ш.Н. бир кечада жиноий ишини давом эттириб, яна бир фуқаро Н.А.нинг экин ер майдонида боғлиқ турган баҳоси 4,5 миллион сўмлик бир бош сигирини ҳам ўғирлагани айтилмоқда

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси, 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг