Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «катталар» орқали «иш битирадиган» шахсга жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда «катталар» орқали «иш битирадиган» шахсга жиноят иши қўзғатилди

Департаментнинг Яккасарой туман бўлими фуқаро Т. Я. нисбатан фирибгарлик аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Унга кўра, Т.Я. «юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали» «E-ijro» электрон аукцион савдоларидан ҳар-хил русумдаги автомашиналарни харид қилиб бериш эвазига фуқаро С.Э.ни 74 000 АҚШ долларига чув туширган.

Қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маҳкама хабарига ўзимиздан жиндек қўшсак, 74 000 АҚШ доллари санаб берган шахсни ким нима деса, лаққа ишонадиган содда-гўл деб бўлмайди. Чунки, савдогар тоифаси бир сўмни икки сўм қилишга кўзи етмаса, минг-минглаб доллар нақд санамайди-да. Англашиладики, «E-ijro» электрон аукцион савдолари шубҳадан холи эмас. Унга ростдан ҳам «катталар» таъсир ўтказадими-йўқми — тергов жараёнида аниқлик киритилса, ажабмас...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг