Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сенат томонидан «Миллий гвардия тўғрисида»ги Қонун маъқулланди

Сенат томонидан «Миллий гвардия тўғрисида»ги Қонун маъқулланди

Қонунга мувофиқ, Миллий гвардия Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи ҳарбий тузилмаларга эга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қаторига киритилмоқда.

Шунингдек, Миллий гвардиянинг асосий вазифалари сифатида, жумладан:

— жамоат тартиби ва хавфсизлиги, шу жумладан, оммавий тадбирлар, митинглар, йиғилишлар, намойишлар ўтказилаётганда ҳамда фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш;
— табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда ҳодисаларни бартараф этишда ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш мақсадида жамоат жойларида патруллик қилишда иштирок этиш белгиланмоқда.

Қонунийлик, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш, ягоналик, мустақиллик Миллий гвардия фаолиятининг асосий принциплари этиб белгиланмоқда.

Маъқулланган қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг