Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда темир йўлга алоқадор 3 та бахтсиз ҳодиса рўй берди. Бирида 8-синф ўқувчиси вафот этган

Самарқандда темир йўлга алоқадор 3 та бахтсиз ҳодиса рўй берди. Бирида 8-синф ўқувчиси вафот этган

«Афросиёб» электропоезди ҳаракатини ташкил қилиш мақсадида «Тошкент-Самарқанд» темир йўл инфраструктураси юқори тезликда ҳаракатланиш талабларига мосланиб, 2011 йил август ойида фойдаланишга топширилди. Темир йўл инфраструктураси икки ён тарафи тўсиқлар билан ўралиб, йўл атрофидаги бино ва иншоотлар архитектура ҳолати ва эстетик кўриниши талаб даражасига келтирилган.

Яратиб берилган шароитларга қарамасдан, темир йўл атрофида маҳаллий аҳоли томонидан йўлдан ўтиш қоидалари кўп маротаба бузилмоқда. Ҳуқуқбузар шахслар томонидан темир йўл тўсиқларини бузиш ҳамда атрофда чорва молларини боқиш ҳолатлари юз бермоқда. Шунингдек, металл сотиб, пул ишлаш мақсадида фуқаролар томонидан рельсни уловчи мослама, контакт осмасини тортиб турувчи чугун темирлар каби моддий ресурсларни ўғирлаётгани, юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатланадиган темир йўл изларига темир бетон жисмларини қўйиб кетилаётгани турли кўнгилсизликларга сабаб бўлмоқда.

Жумладан, жорий йил январь ойида 3 та бахтсиз ҳодиса ҳамда 1 та тан жароҳатлари олиш ҳолати содир бўлган.

Дастлабки ҳолат янги йилнинг илк кунларида — 2 январда, соат 12:31 ларда «Тошкент-Самарқанд-Қарши» йўналишида қатновчи «Насаф» йўловчи поезди Паст Дарғом тумани Кичик найман маҳалласи ҳудудида ҳаракатланиб келаётган вақтда, шу маҳаллада яшовчи фуқаро, мавсумий ишчи Ҳасан Юлдашевни уриб кетиши оқибатида у жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, 2020 йил 10 январь куни соат 20:29 ларда «Москва-Тошкент» йўналиши бўйича ҳаракатланган поезд «Зарафшон-Жомбой» темир йўл бекатлари оралиғи — Чўпонота маҳалласи ҳудудида ҳаракатланиб келаётган вақтда, Фарҳод шаҳарчасида яшаган Раифа Бекташевани уриб кетиши оқибатида у жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

18 январь куни соат 14:00 ларда «Тошкент-Самарқанд-Бухоро» йўналишида қатновчи «Шарқ» йўловчи поезди «Зиёвуддин-Навоий» темир йўл бекатлари оралиғи — Пахтачи тумани Гўрўғли маҳалласи ҳудудида ҳаракатланиб келаётган вақтда, шу маҳаллада яшаган 2005 йилда туғилган Фирдавс Эшқуватовни уриб кетиши оқибатида у жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Шу билан бирга 11 январь куни соат 14:10 да Пахтачи тумани Зиёвуддин темир йўл бекатидаги «Зиёвуддин-Тинчлик» йўналишида Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли руда ортилган юк вагонларини ташувчи юк поезди Пахтачи тумани Янгиобод маҳалласи ҳудудида ҳаракатланиб келаётганида Мажор маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган, вақтинча ишсиз фуқаро Фаррух Ҳайдаров юк вагони устига чиқиб, руда тошларни талон-торож қилмоқчи бўлганида, эҳтиётсизлиги натижасида вагондан тушиб кетиб, ўнг оёғининг тизза болдир қисмини вагон ғилдираклари кесиб кетган ва жиддий жароҳат олган.

Низомжон МАМАТОВ,

Самарқанд вилояти ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ХПБ катта инспектори, майор

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг