Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда қиппа-яланғоч «сайр»га чиққан эркакларга суд ҳукми ўқилди

Самарқандда қиппа-яланғоч «сайр»га чиққан эркакларга суд ҳукми ўқилди

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда икки нафар яп-яланғоч эркакнинг Самарқанд шаҳри кўчасида юриб бораётгани, сўнг омма томонидан ушлаб олиниб, сўроқ қилингани акс этган видео тарқалганди.

Воқеа 29 февраль куни тунги соат 23:50 атрофида Самарқанд шаҳри, Сартепо масканида содир бўлган.

Ушбу тартиббузарларнинг шахси аниқланиб, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилгани ҳақида хабар берилганди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилишича, Самарқанд шаҳар Маъмурий ишлар бўйича судининг 2020 йил 2 март кунидаги қарорига асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)да кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликлари учун, фуқаро Ж.Н.га 15 суткага муддатга, фуқаро Ў.Т.га 15 суткага муддатга, фуқаро Х.Д.га 10 суткага муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг