Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда бир аёлни таҳқирлаган ака-укага нисбатан суд ҳукми ўқилди (видео)

Самарқандда бир аёлни таҳқирлаган ака-укага нисбатан суд ҳукми ўқилди (видео)

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги «Қум ота бува» фермер хўжалигида хўжалик раҳбарининг укалари бир аёлни «мош ўғриси» сифатида ушлаб, унинг қўлларини орқасига қайириб, ерга юзтубан ёқизган ҳолда қийнаётгани акс этган видео тарқалган эди.

Ушбу воқеа юзасидан фуқаро Ф.У.нинг мурожаати асосида 25.12.2018 йилда жиноят иши қўзғатилганлиги маълум қилинганди.

Жиноят ишлари бўйича Оқдарё тумани суди ишни кўриб чиқиб, Ўроқов И. ва Ўроқов Б.ни айбли деб топди. Ўроқов И.га Жиноят кодексининг 59 ва 61-моддаларига кўра 3 йилу 6 ой озоликдан маҳрум қилиш, Ўроқов Б.га эса Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан узил-кесил ўташи учун муддати 4 йилга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди. Бу ҳақда «Давр» информацион дастурида маълум қилинди.

Судда аёлга нисбатан жинсий зўравонлик ишлатилганлиги, аёл ўзи парвариш қилган мошни олганлиги ва шунга ўхшаш бир қатор даъволар ўз исботини топмаган. Шу боис ҳам судланувчиларнинг бирига берилган қамоқ эҳтиёт чораси шу ернинг ўзида бекор қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг