Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда молиявий пирамида фош этилди

Самарқандда молиявий пирамида фош этилди

Фото: «Медиасервис»

Кибержиноят инсонлар томонидан пул топиш, бойлик орттириш ёки бошқа ғаразли мақсадларда ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланиб улгурган ахборот технологияларидан ноқонуний фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган ижтимоий хавфли қилмишдир, дейилади Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Қайд этилишича, 2017 йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси негизида «Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашишни ташкиллаштириш» бўлинмаси ташкил этилди. Ўтган вақт давомида мазкур бўлинма томонидан ахборот технологиялари билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, олдини олиш, қарши курашиш ва фош этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилган.

Хусусан, Самарқанд вилоятида бир гуруҳ шахслар томонидан «OLTINYUL.UZ» ва «E-SUM.UZ» веб-сайтлари орқали фуқароларни мулкий манфаатга қизиқтириб, «Молиявий пирамида» лойиҳаси тузилган.

Шу асосда 8 200 нафардан зиёд фуқародан жами 450 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлари йиғилиб, ушбу гуруҳ томонидан ўзлаштирилган.

Ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Н.Р. ва унинг шерикларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 188(1)-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг