Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда бир оиланинг беш аъзосини ваҳшийларча ўлдирган шахслар ушланди

Самарқандда бир оиланинг беш аъзосини ваҳшийларча ўлдирган шахслар ушланди

2019 йилнинг 15 май куни Қўшработ тумани ИИБ Навбатчилик қисмига Қўшработ тумани «Дўстлик» маҳалласида яшовчи 1984 й.т, фуқаро С.З. қўнғироқ қилиб, Қўшработ туманидаги «Олтин-мерос» фермер хўжалиги ер майдонида қаровсиз қолдирилган Damas русумли автомашинаси ичида бир нечта шахсларнинг жасадлари ташлаб кетилганлиги ҳақида хабар қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида маълум қилинишича, ҳодиса жойи кўздан кечирилган вақтда ушбу автомашина 1998 й.т, Иштихон тумани «Чимқўрғон» МФЙ «Чимқўрғон» қишлоғида яшовчи И.Ж.га тегишли, оқ рангли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган Damas русумли автомашинаси бўлиб, унинг ичида автомашина эгаси И.Ж. ҳамда оила аъзолари бирга яшовчилар, отаси 1969 й.т, Х.А., онаси 1974 й.т, Х.З., укаси 2002 й.т, И.А. ҳамда кенжа укаси 2003 й.т, И.О.ларнинг мурдалари Қўшработ тумани «Боқичиғатой» маҳалласи ҳудудидан қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 15 май куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасига кўра, ушбу қотиллик жинояти Иштихон туманида яшовчилар 1981 й.т. Т.Ғ., 1995 й.т. Э.Ш., 1993 й.т. У.Ж. ва Қўшработ туманида яшовчи 1996 й.т. Н.Х.лар томонидан содир этилганлиги аниқланиб, далилий ашёлар олинган ва улар ушланган.

Ҳозир жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг