Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда бир кунда икки жойда наркотик модда сотувчиси ушланди

Самарқандда бир кунда икки жойда наркотик модда сотувчиси ушланди

Самарқанд вилоятида бир кунда икки жойда наркотик модда савдоси аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бериб ўтди.

2020 йил 14 февраль куни соат тахминан 16:00 да Жомбой тумани ҳудудида вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда 31 ёшли У.Т. 1,3 грамм «гашиш» гиёҳванд моддасини 370.000 сўмга сотаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИВ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, У.Т. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шу куннинг ўзида соат тахминан 21:00 да Самарқанд шаҳар «Дахбед» кўчасида 35 ёшли А.К. 4,91 грамм «опий» гиёҳванд моддасини 200 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, А.К. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Манба: tergov.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг