Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Самарқандча бизнес». 3 гектар ерни расво қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

«Самарқандча бизнес». 3 гектар ерни расво қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув якунида 3 гектар ер майдонини расво қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати «Xabar.uz»га маълум қилди.

Унга кўра, аслида қайд этилган ер майдони фуқаро Ф.З.га янги технологиялар асосида замонавий иссиқхона қуриш учун ажратиб берилган эди. Бироқ у иссиқхона ташкил этилмасдан, ўзбошимчалик билан ернинг унумдор қатламини 12 метр чуқурликда қазиб сотиш орқали давлат ва жамият манфаатларига 1,4 млрд. сўм миқдорида зарар етказганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг